速報APP / 圖書與參考資源 / Эркин Вохидов шеърлари

Эркин Вохидов шеърлари

價格:免費

更新日期:2019-02-18

檔案大小:7.1M

目前版本:6

版本需求:Android 4.1 以上版本

官方網站:http://webspektr.uz

Email:webspektr.uz@gmail.com

聯絡地址:隱私權政策

Эркин Вохидов шеърлари(圖1)-速報App

Замонавий ўзбек миллий адабиёти ва шеъриятининг ёрқин намоёндаларидан бири Эркин Воҳидов ижодида ғазал, қасида, мухаммас каби жанрлар шаклланиб боради. У мумтоз адабиётнинг бу соҳадаги тажрибаларини бойитиш, мукаммаллаштиришга интилади.

Эркин Воҳидов бадиий маҳорати ўсиб, камол топган, чуқур фалсафий умумлашмалар даражасига кўтарилган ижодкордир.У Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамонидир.

Эркин Воҳидов биргина "Ўзбегим" қасидаси орқали ўзига ҳайкал қўйиб кетди дейиш мумкин.

Бутун ўзбек халқи тарихи ва қадриятларини моҳирона кўрсата олган ушбу асар ҳали кўп йиллар одамлар тилидан тушмаслиги аниқ.

Тарихингдир минг асрлар

Ичра пинҳон, ўзбегим,

Сенга тенгдош Помиру

Оқсоч Тиёншон, ўзбегим.

Сўйласин Афросиёбу

Сўйласин Ўрхун хати,

Кўҳна тарих шодасида

Битта маржон, ўзбегим.

Ал Беруний, Ал Хоразмий,

Ал Фороб авлодидан,

Асли насли балки Ўзлуқ,

Балки Тархон, ўзбегим.

Ўтдилар шўрлик бошингдан

Ўйнатиб шамширларин

Неча қоон, неча султон,

Неча минг хон, ўзбегим.

Тоғларинг тегрангда гўё

Эркин Вохидов шеърлари(圖2)-速報App

Бўғма аждар бўлди-ю,

Икки дарё - икки чашминг,

Чашми гирён, ўзбегим.

Қайсари Рум найзасидан

Бағрида доғ узра доғ,

Чингизу Боту тиғига

Кўкси қалқон, ўзбегим.

Ёғди тўрт ёндин асрлар

Бошингта тийри камон,

Умри қурбон, мулки торож,

Юрти вайрон, ўзбегим.

Давр зулмига ва лекин

Бир умр бош эгмадинг,

Сен - Муқанна, сарбадор - сен,

Эрксевар қон, ўзбегим.

Сен на зардушт, сен на буддий,

Сенга на оташ, санам,

Одамийлик дини бирла

Тоза имон, ўзбегим.

Маърифатнинг шуъласига

Талпиниб зулмат аро,

Эркин Вохидов шеърлари(圖3)-速報App

Кўзларингда окди тунлар

Кавкабистон, ўзбегим.

Тузди-ю Мирзо Улуғбек

Кўрагоний жадвалин,

Сирли осмон токига илк -

Қўйди нарвон, ўзбегим.

Мир Алишер наърасига

Акс-садо берди жаҳон,

Шеърият мулкида бўлди

Шоҳу султон, ўзбегим.

Илму шеърда шоҳу султон,

Лек тақдирига қул,

Ўз элида чекди ғурбат,

Зору нолон, ўзбегим.

Мирзо Бобур - сен, фиғонинг

Солди олам узра ўт,

Шоҳ Машраб қони сенда

Урди туғён, ўзбегим.

Шеъриятнинг гулшанида

Сўлди маҳзун Нодира,

Сийм танни ювди кўз ёш,

Эркин Вохидов шеърлари(圖4)-速報App

Кўмди армон, ўзбегим.

Йиғлади фурқатда Фурқат

Ҳам муқимлиқда Муқийм,

Нолишингдан Ҳинду Афғон

Қилди афғон, ўзбегим.

Тарихинг битмакка, халқим,

Мингта Фирдавсий керак,

Чунки бир бор чеккан оҳинг

Мингта достон, ўзбегим.

Ортда қолди кўҳна тарих,

Ортда қолди дард, ситам,

Кетди ваҳминг, битди заҳминг,

Топди дармон, ўзбегим.

Бўлди осмонинг чароғон

Толе хуршиди билан,

Бўлди асрий тийра шоминг

Шуъла афшон, ўзбегим.

Мен Ватанни боғ деб айтсам,

Сенсан унда битта гул,

Мен Ватанни кўз деб айтсам,

Битта мужгон, ўзбегим.

Эркин Вохидов шеърлари(圖5)-速報App

Фахр этарман, она халқим,

Кўкрагимни тоғ қилиб,

Кўкрагида тоғ кўтарган

Танти деҳқон, ўзбегим.

Ўзбегим деб кенг жаҳонга

Не учун мадҳ этмайин!

Ўзлигим билмоққа даврим

Берди имкон, ўзбегим.

Мен буюк юрт ўғлидурман,

Мен башар фарзандиман,

Лек аввал сенга бўлсам

Содиқ ўғлон, ўзбегим.

Менга Пушкин бир жаҳону

Менга Байрон бир жаҳон,

Лек Навоийдек бобом бор,

Кўкси осмон, ўзбегим.

Қайга бормай бошда дўппим,

Ғоз юрарман, гердайиб,

Олам узра номи кетган

Ўзбекистон, ўзбегим.

Бу қасидам сенга, халқим,

Эркин Вохидов шеърлари(圖6)-速報App

Оқ суту туз ҳурмати,

Эркин ўғлингман, қабул эт,

Ўзбегим, жон ўзбегим.

Ушбу иловада шоирнинг халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган шеърлари, ғазаллари билан танишишингиз мумкин.

Эркин Вохидов шеърлари(圖7)-速報App